"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича музокараларни тўхтатди. AS нашрининг хабар беришича, бу бошқа футболчи Янн Диоманденинг трансфери билан боғлиқ.
Манбага кўра, Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришилган. Устувор вазифа - трансферни иложи борича тезроқ якунлаш, токи Диоманде шу ҳафта охирига қадар бош мураббий Жозе Моурино ихтиёрига етиб келсин.
Диоманде билан келишув шу ҳафта бошида якунланиши кутилган эди, аммо клублар ўртасидаги келишмовчиликлар трансферни кечиктирди. Бунинг оқибатида 30 июль кунига режалаштирилган Родри бўйича музокаралар қолдирилди.
Бироқ, "Реал Мадрид"нинг испаниялик футболчини сотиб олиш режаси ўзгаришсиз қолмоқда.













