«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 6-турида «Абҳа» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.
Учрашув «Ан-Наср»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Роналду 22-дақиқада ҳисобни очди.
Бу 41 ёшли португалиялик футболчининг профессионал фаолиятидаги 979-голи бўлди.
«Оғир меҳнат ўз самарасини беради», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.













