Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

«Барселона» де Йонгга янги клуб изламоқда - нарх маълум

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

De Telegraaf маълумотига кўра, каталонияликлар нидерландиялик футболчи учун 50 млн евро ва яна 15 млн евро бонус талаб қилмоқда.

Манба таъкидлашича, «Барселона» спорт директори Деку ва клуб президенти Жоан Лапорта де Йонг учун янги жамоа изламоқда. Каталонияликлар Англия Премьер-лигаси ёки Саудия Арабистони клубларидан бири футболчини сотиб олишга қизиқиш билдиришига умид қилмоқда.

29 ёшли де Йонг янги мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмади. У 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Киритилди: 13:05, 10.09.2026.
Ўқилди: 2553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик