Испания терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси эътибор марказида бўлиб турибди.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Германия гранди раҳбарияти 28 ёшли футболчини қишки трансферлар ойнасида сотиб олишга уриниб кўриш ёки кўрмаслик борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган.
Шу билан бирга, Ольмонинг ўйинларини Англия Премьер-лигасининг икки клуби — Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» жамоалари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Испаниялик ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Дани Ольмонинг айни пайтдаги бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.













