Англиянинг «Челси» клуби қишки трансферлар ойнасида «Барселона»нинг икки футболчисини бирданига ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Football365 нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо каталонияликлар ҳимоячиси Жюль Кунде ва ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Испаниялик мутахассис ҳар икки футболчининг трансферини январь ойидаёқ амалга ошириш тарафдори.
Ҳозирча «Челси» ва «Барселона» ўртасида эҳтимолий трансферлар бўйича келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Қайд этиш жоиз, «Челси» айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Лондонликлар 17 октябрь куни ўтказилган сўнгги учрашувида «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.













