Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Испания нашри «Барселона» — «Бетис» ўйинидаги ҳакамликка муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -5

Испаниянинг ABC газетасида Ла Лиганинг «Бетис» ва «Барселона» ўртасидаги учрашувига бағишланган мақола эълон қилинди. Каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг журналист Сальвадор Сострес бош ҳакам Рикардо де Бургоснинг фаолиятини кескин танқид қилди.

«Барса» ва де Бургос «Бетис»ни бўғиб қўйди», — деган сарлавҳа остида чоп этилган мақолада ҳакамнинг баҳсли қарорларига алоҳида эътибор қаратилган.

Журналистнинг фикрича, де Бургос ўз қарорлари билан учрашувни барбод қилган. Сострес бир қатор вазиятларни, жумладан, Факундо Бернальнинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган тортишувни мисол сифатида келтирган.

«Ўша вазиятда де Бургос яна бир бор ўзининг иккиюзламачилигини намойиш этди. Ламин Ямал биринчи бўлиб тажовузкор ҳаракат қилгани учун фақат сариқ карточка олди, Факундо Берналнинг жавоб ҳаракатлари эса қизил карточка билан жазоланди», — деб ёзди журналист.

Сострес, шунингдек, Ямалнинг Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган «Эл-Класико»да иштирок эта олиши, Винисиус Жуниор эса яқинда олган дисквалификацияси сабабли ушбу муҳим учрашувни ўтказиб юборишига ҳам эътибор қаратди.

«Гарчи бу ҳолат Моуриньонинг вазифасини енгиллаштириши мумкин бўлса-да, Винисиуснинг «Эл-Класико»да ўйнай олмаслиги, Ламиннинг эса майдонга тушиши мумкинлиги — ҳақиқий шармандалик», — дейилади мақолада.

Журналистнинг хулосасига кўра, «Бетис» ҳакам босими ва оддий омадсизлик туфайли руҳан синган.

Шу тариқа, «Барселона»нинг йирик ғалабаси Испания матбуотида ҳакамлик қарорлари юзасидан жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Киритилди: 16:05, 18.10.2026.
Ўқилди: 2146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик