«Палмейрас» ҳужумчиси Витор Роке Европага қайтиши мумкин. Бразилиялик футболчи аввалроқ «Барселона» ва «Бетис» сафида тўп сурган. Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Витор Рокени ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» ҳужумчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни қишки трансфер ойнасида сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
«Палмейрас» Витор Рокени 50–60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Шунингдек, Бразилия клуби футболчининг кейинги трансферидан ҳам маълум фоиз олишни истамоқда.













