Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона - Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд - Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт - Лилль
04/11 01:00 ЛАСК - Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед - Рома
04/11 01:00 Вильярреал - ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико - Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

Чемпионлар лигаси тарихида бундай бўлмаган: «ПСЖ» янги рекорд соҳиби

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида янги рекорд ўрнатди.

Парижликлар мусобақа умумий босқичи 4-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши сафар учрашувида дастлабки 17 дақиқа ичида рақиб дарвозасига тўртта гол урди.

9-дақиқада Жоау Невеш ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқада Дезире Дуэ жамоасининг устунлигини оширди. Орадан атиги бир дақиқа ўтгач, Санни Маюлу учинчи голни киритди. 17-дақиқада эса Фабиан Руис ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, «ПСЖ» Чемпионлар лигаси тарихида битта ўйин давомида тўртта голни энг тез урган жамоага айланди.

Бунгача мазкур рекорд Мадриднинг «Реал» клубига тегишли эди. Испания гранди 2011 йилнинг 22 ноябрь куни Загребнинг «Динамо» жамоасига қарши баҳсда 20-дақиқага келиб тўртта гол уришга муваффақ бўлган.

«ПСЖ» эса ушбу натижани уч дақиқага яхшилаб, янги рекорд ўрнатди. Эътиборлиси, Париж клуби бундай тарихий кўрсаткичга сафар учрашувида эришди.

«Вильярреал»га қарши баҳснинг биринчи бўлими «ПСЖ» фойдасига 4:0 ҳисобида якунланди.

Киритилди: 01:56, 04.11.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик