Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар қарийб икки йилдан буён давом этаётган бўлса-да, томонлар ҳали ҳам келишувга яқинлаша олмаяпти. Бу ҳақда Globo мухбири Кахе Мота хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг «Реал» футболчига янги шартнома таклиф қилган. Бироқ бу таклиф ҳам Винисиус талабларига жавоб бермаган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда Винисиус йилига тахминан 18,5 миллион евро маош олади. Клуб президенти Флорентино Перес эса унинг маошини кўпи билан 20 миллион еврогача оширишга тайёр.

Бироқ музокаралардаги асосий муаммо маош эмас, балки имзо бонуси ҳисобланади. «Реал» раҳбариятининг фикрича, аллақачон жамоада ўйнаётган футболчи эркин агент сифатида келаётган ўйинчига нисбатан камроқ имзо бонуси олиши керак. Килиан Мбаппенинг трансфери ҳам айнан шу тамойил асосида расмийлаштирилган.

Винисиус вакиллари эса клуб таклиф қилаётган бонус «Реал» унинг ўрнига янги футболчи олиб келса тўлаши мумкин бўлган маблағдан анча кам эканини таъкидламоқда.

Globo маълумотига кўра, ҳар икки томон ҳам ўз позициясида қатъий турибди. Шу боис музокаралар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар давом этиши мумкин.

Шунингдек, манбанинг қайд этишича, Винисиус қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Чунки у январь ойидан бошлаб эркин агент мақомида исталган клуб билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, амалдаги шартномасида кўзда тутилган имзо бонусининг катта қисмини ҳам қўлга киритиши мумкин.

Аввалроқ Винисиус Лондоннинг «Арсенал» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:33, 01.08.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик