Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Арсенал»га ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби бразилиялик футболчи билан алоқа ўрнатиб, шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. HandofArsenal нашрининг ёзишича, «Арсенал» Винисиусга жуда йирик молиявий таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус ҳозирча «Реал» билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Аввалроқ мадридликлар футболчига сўнгги таклифини бергани ва уни бошқа яхшиламаслигини маълум қилган эди.

Агар Винисиус ушбу таклифни қабул қилса, янги шартнома имзоланади. Акс ҳолда, «Реал» уни келаси йил текинга йўқотмаслик учун жорий трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:53, 01.08.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик