Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал, ОЧЛ, саралаш. Мураббийлар: «Бизни қизиқарли ва муросасиз баҳслар кутиб турибди»

Баҳо:
+ | -

Тошкент 19-24 март кунлари футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш мусобақаси Ғарб минтақаси ўйинларига мезбонлик қилади. Ушбу баҳслар бошланиши олдидан 18 март куни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси анжуманлари залида мусобақада иштирок этувчи беш жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Саъд Ҳусайн, «Ал-Карх» (Ироқ) бош мураббийи: «Ўзбекистонда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этишимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Жамоа таркиби ўтган йилги Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидагидан кўп ҳам ўзгармаган. Таркибимизда легионер футболчилар йўқ. Саралашда иштирок этаётган жамоаларнинг барчасида имконият тенг, деб ҳисоблайман. Бироқ майдон эгаларида бироз устунлик бўлиши мумкин».

Зокир Жалилов, «Налоговик» (Қирғизистон) бош мураббийи: «Аввало Ўзбекистон футбол федерациясига, Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдиришни истардим. Ушбу меҳмондўст ўлкада бўлиб турганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бизни олдинда қизиқарли, муросасиз ва ҳаққоний ҳакамлик остида ўтадиган ўйинлар кутиб турибди. Таркибимизда асосан маҳаллий ёш ва тажрибали футболчилар йиғилган. Бу жамоа уч йилдан бери Қирғизистон чемпиони бўлиб келмоқда. Шундай экан, маҳаллий футболчиларнинг маҳоратини оширишга қаратилган сиёсатимизни ўзгартирмаймиз. Саралашни ҳамма бир хил ҳолатда бошлайди, кимгадир ортиқча бир устунлик берилмаган. Бироқ «Ардус»ни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бошқа жамоалар ҳам қизиқарли, кучли, улар билан ўйнаш керак ва мумкин деб ҳисоблайман, бироқ биринчи галдаги фаворит – майдон эгалари».

Маҳмуд Азиз, «Ал-Васл» (БАА) бош мураббийи: «Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида илк бора иштирок этмоқдамиз. Бўлажак рақибларимиз ҳақида кўп нарса билмаймиз. Ироқ клуби ҳақида маълум тасаввур бор. Ҳар бир жамоа ўзига яраша кучга эга ва уларнинг ҳар бири ўз мамлакатининг чемпионлари ҳисобланади. Уларнинг бирини кучли деб алоҳида кўрсатиш тўғри деб ҳисобламайман. Жамоамизда икки нафар ливиялик, бир нафар эронлик легионер футзалчи бор, шунингдек, «Ал-Васл»нинг икки вакили БАА футзал терма жамоаси аъзоси ҳисобланади».

Хуан Антонио, «Ар-Райян» (Қатар) бош мураббийи: «Саралашда бирор-бир жамоани фаворит деб айтиш қийин, нима бўлганда ҳам, мусобақанинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш оғир бўлади. Саралашдаги ҳар бир ўйин финалга тенг. Жамоамизнинг аксарияти аъзолари Қатар футзал терма жамоасининг аъзолари ҳисобланишади. Бундан ташқари, таркибимизда испаниялик – Антонио Вадильо ва Карлос Корво ва Япония терма жамоа аъзоси ҳам бор. Антонио Вадильо ўз вақтида Испания терма жамоаси таркибида тўп сурган. Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоасида иш олиб бораётганидан хабарим бор. У жуда ҳам яхши, ҳар томонлама тажрибали мутахассис. Мен уни энг яхши мураббийлардан бири деб ҳисоблайман. У Ўзбекистонда яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман».

Александр Петров, «Ардус» (Ўзбекистон) бош мураббийи: «Бўлажак саралашда барча иштирокчиларга омад тилайман. Жамоамиз таркиби, ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган мусобақа билан таққослаганда. 50-60 фоизга ўзгарган. Рақиблар орасида «Ар-Райян»ни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. 2011 йилги чемпионатда қатарликлар пенальтилар сериясида имконяитни бой бериб, тўртинчи ўринни қўлга киритишган эди, ваҳоланки, ўйин бўйича улар ғалабага муносиброқ эдилар. Бундан ташқари, бу йил жамоа сафида испаниялик ижрочилар бор. Испания эса жаҳон футзалидаги энг кучли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч бир рақибга осон бўлмайди».

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:26, 18.03.2012.
Ўқилди: 9087 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.