Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Ардус» саралашни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича клублар ўртасида саралаш мусобақаси “Ардус” иштирокидаги ўйин билан бошланди. Александр Петров шогирдларининг рақиби БААнинг “Ал-Васл” клуби бўлди.

Ўйин бошидаёқ мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни Артур Юнусов дарвозага буриб юбора олди. Бўлим ўрталарида Дилшод Раҳматуллаевнинг кучли зарбаси рекошет ҳолатида дарвозадан ўрин олди. Меҳмонлар бир марта Рустам Умаров қўриқлаётган дарвоза устунини нишонган олганини айтиб ўтиш лозим.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячиларнинг эътиборсизлигидан фойдаланган Абдулкарим Жамил ҳисобдаги фрақни биттага қисқартирди. Ўйин тугашига 5 дақиқадан ортиқроқ вақт қолганида БААлик футзалчилар Рустам Умаров билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришди, аммо дарвозабонимизни доғда қолдира олишмади — ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

Бунгача эса Петров шогирдлари жуда ҳам кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Табиийки, бундай пайтда вакилларимизга бироз аниқлик етишмаган бўлса, баъзан рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятларда зарбага аниқлик етишмаган бўлса, айрим вазиятларда ҳужумчи ўзи зарба бериш ўрнига тўпни шеригига ошириш орқали хавфли вазиятларни йўққа чиқарди. Бу жамоамизнинг илк ўйини бўлгани учун футболчиларда кучли ҳаяжон сезилганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Рустам Умаров ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида рақибнинг ўта хавфли қарши ҳужумини баратараф этди — юқори бурчакка кириб бораётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сўнгги дақиқани “Ал-Васл” футболчилари 5 нафар ўйинчи билан ўтказишди. Бу вақтда улар гол уриш учун жуда яқин келишди. Тошкентликлар ҳисобни ушлаб қола олишди ва саралаш мусобақасидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритишди. Ўйин тугашига 2-3 сония қолганида Дилшод Ирсалиев майдон марказида рақибидан тўни олиб қўйиб, бир нафар ҳимоячи устидан ошириб, тўпни дарвозага киритишга ҳаракат қилди. Тўп бироз дарвоза устидан ўтиб кетди.

“АРДУС” (Ўзбекистон) – “АЛ-ВАСЛ” (БАА) — 2:1 (2:0)
Голлар: Артур Юнусов (4), Дилшод Раҳматов (11)
Огоҳлантиришлар: Аҳмад Маҳмуд (15) — Абдулкарим Жамил (23)
“Ардус”:
Бошланғич таркиб: Рустам Умаров, Дилшод Ирсалиев, Андрей Шлёма (с), Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Шаҳзод Бўриев, Нодир Элибоев, Жаҳонгир Холмирзаев, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Николай Кравченко, Фарҳод Абдумавлонов.
“Ал-Васл” (БАА):
Бошланғич таркиб: Жобир Муҳаммад, Абдулкарим Жамил, Муҳаммад Раҳома Аҳмад, Аҳмад Маҳмуд, Жасим Султоний
Захира: Абдулрауф Умар ал-Марзуқий, Ҳизам Сабрий, Ҳизам Салим, Мансур Жамил, Юнус ал-Ҳамадий, Марван Ийсо

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:35, 19.03.2012.
Ўқилди: 9059 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.