Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўлмас иқтибослар - 11

Баҳо:
+ | -

- Биз Ироқда юзлаб аскарларни йўқотдик. Юз минглаб одамлар қурбон бўлди. Бу мамлакатнинг одамлари эса у воқеаларга тупурадилар. Лекин Жон Терри қанақадир “қушча” билан бирга бўлса, бутун халқ оёққа туради. (Жимми Гривз)

- Паулнинг ўлгани яхши бўлди. Менимча. Айнан мана шу саккизоёқ туфайли Аргнетина терма жамоаси жаҳон чемпиони бўла олмади (Диего Марадона)

- Футболчиларнинг энг катта муаммосини айтайми? Улар ўз вазифаларини ҳақиқатан ҳам жуда жиддий деб ўйлайдилар. Биз тўп тепиб, ҳафтасига 100, 200, 300 минглаб фунт ойлик маош оламиз. Лекин хаётни, атрофни яхшилаймизми? Йўқ. Ҳатто иссиқ сувни ҳам кашф этганимиз йўқку! (Бенуа Ассу-Экотто) 

- Жимжитлик. Ҳатто зерикканимдан, ўзимга ўзим қўнғироқ қилдим ва овозимни ўзгартирдим. (“КПР” менежери Жерри Фрэнсис трансфер бозоридаги пассивлик ҳақида)

- Агар Марадона ўзини асрнинг энг зўр футболчиси деб ўйласа, бу унинг муаммоси (Пеле)

 - Агар мен мана бу мултимиллионерлар устидан назоратни йўқотиб қўйсам, билингки, мен мурдаман (Алекс Фергюсон)

- “Реал” ўша мен мураббийлик қилган даврлардан бери бугунчалик ёмон ўйнамаганди (Жон Тошак)

- Бунақа циркни илгари кўрмагандим. Ҳакамнинг орқасига қоғозга ўралган уч дона ярми ейилган картошка бўлаклари тегди ва у оғриқдан чидай олмай типирчилаб қолди. Бу саҳнани Стивен Сигал кўрганида, албатта ҳакамни ўз фильмларидан бирига таклиф қилган бўларди (Аледин Яҳё, “Ланс” футболчиси)

- Круиффга қараб туриб футболчи эканлигига ишониш қийин эди. Аммо бу фақатгина 1-2 дақиқага чўзиларди холос. Йохан тўпни эгаллаши биланоқ, беихтиёр унинг мухлисига айланиб қолардингиз (Франц Баккенбауэр)

- Спорт жамиятнинг асосий бўғинидир. Футбол доимо омма ўртасида муҳокама қилиниши ва бошқарилиши керак. Афсуски, ҳозирда юқори лавозимларни эгаллаб ўтирган инсонлар фақат ўз манфаатларини ҳимоя қиладилар. Агар шу тарзда кетаверсак, келажакда футбол жар ёқасига келиб қолади. Биздан қоладигани фақатгина бўм-бўш стадионлар бўлади. Илгари терма жамоанинг саралаш учрашувлари халқ байрамига айланарди. Ҳозир эса бу муҳит қолмаган. Чунки футболчига бўлган талаб ўзгарди, футбол тамойиллари қирқ йил олдингисидан анча фарқ қилади. Ёшларни тарбия қилувчи мураббийларнинг болаларга бўлган қизиқиши кўринмайди. Футболчи бўлиш мамлакатимизда тентаклик белгисини билдиради, футболчига хурмат камайган. Болалар ўртасидаги турнирлар кундузи, мактабларда дарс бўлаётган вақтда ўтказилади. Бундай ҳолатда ёш футболчи қачон фикран ривожланади? (Сократес)

- Негадир ҳамма “Реал”, “Барселона” деяверади? Мен учун Италия терма жамоа либосидан шарафлиси йўқ. (Марио Балотелли)

- Мен кечқурун туғилганман, тунги хаётни яхши кўришимнинг сабаби шундадир балки. Тун – менинг энг яқин дугонам. Яна мен футболни яхши кўраман. Ўзимнинг илк ўйинимни онамнинг қорнида ўйнаганман ва албатта ютганман. Чунки Пеле ҳам менчалик ўйнай олмаган. Марадона эса менинг олдимда болакай (Ромарио)

- Ўн олти ёшда эдим. Ўзимни ёмон хис қилдим, гўёки бутун дунё мендан юз ўгиргандек. Уйга келдим, чўккалаб ўтирдим ва Яратганга илтижо қила бошладим. Узоқ ўтирдим. Бир пайт елкамда бувим Эмманинг қучоғини хис қилдим. Йиғлаб юбордим. Ўша дақиқалардан кейин мен бутунлай бошқа одамга айландим. (Жорж Веа)

- Вазифанг – тўпни рақибдан тортиб олиш ва қизил либосли футболчига узатиш (Брайан Клаффнинг Рой Кинга илк ўгитларидан)

 
Манба: "Стадион" газетаси
Киритилди: 15:18, 20.03.2012.
Ўқилди: 9984 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.