Кириш Регистрация

"Аталанта" ҳимоячиси жамоадан кетади

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" ҳимоячи Маттео Ловатони "Кальяри"га ижарага беришга рози бўлди.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, клублар ўртасидаги шартнома тузиш учун учрашув душанба ёки сешанба куни бўлиб ўтиши керак.

Аввалроқ "Кальяри" 21 ёшли италиялик футболчини январда жамоани тарк этадиган Диего Годинга ўринбосар сифатида кўраётгани хабар қилинганди.

2021/22 йилги мавсумда Ловато "Аталанта" таркибида 7 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 7 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 08:45, 26.12.2021.
Ўқилди: 3660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.