Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Ювентус» кубок финалида «Наполи» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Италия кубогининг иккинчи финалчиси номи ҳам маълум бўлди. Ўз уйида “Сиена”ни қабул қилган “Наполи” биринчи бўлимнинг ўзида киритган иккита голи эвазияга керакли натижани қайд эта олди.

Аввалига Вергассоланинг автоголидан сўнг жамоа ўзини қониқтирадиган минимал ғалабани қайд этиб турганди. Бироқ жамоа етакчиси Эдинсон Кавани 32-дақиқага келиб бу фарқни яна биттага оширди ва жамоасининг финал йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди.

Энди неаполликлар икки учрашувдан иборат финал учрашуви Туриннинг “Ювентус” клуби билан баҳс олиб боради. Туринликлар кеча бўлиб ўтган жавоб учрашувида “Милан”дан икки ўйин натижасига кўра устун келганди.

ИТАЛИЯ КУБОГИ
1/2 ФИНАЛ
Жавоб учрашуви

НАПОЛИ – СИЕНА – 2:0 (2:0)
Голлар: Вергассола (11, автогол), Кавани (32).

НАПОЛИ: Де Санктис, Суньига, П.Каннаваро, Кампаньяро, Ароника, Гамшик, Инлер, Гаргано (Джемаили, 63), Маджо (Доссена, 41), Лавесси (Пандев, 82), Кавани.
СИЕНА: Бркич, Бельмонте (Богдани, 66), Пезоли, Терци, Контини, А. Росси, Парравичини, Вергассола, Маннини (Сесту, 77), Бриенца, Ларрондо (П. Гонсалес, 79).
Огоҳлантиришлар: Гаргано (38), Маннини (55), Пезоли (80).

Дастлабки учрашув – 1:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:52, 22.03.2012.
Ўқилди: 7664 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.