Ральф Рангникнинг дастлабки ўйинлари муносиб чиқмади. Жадвалнинг қуйи қисмидаги уч жамоага қарши ўйинда атиги 3 гол урилди ва агар Де Хеа бўлмаганида, анча кўп ўтказворишиям мумкин эди.
Катта эҳтимол билан ўйиндаги бу пасайиш Рангникнинг ўзи яхши кўрган 4-2-2-2 схемасига футболчиларни мослаштиришга уринганидан юзага келди.
Роналду уч ўйинда атиги бир марта пенальтидан гол урди. Олдинги чизиқнинг ҳар томонида эркин ҳаракатланишга ўрганган ва шу позицияда Европада энг яхшилардан бири бўлган Бруно қанотга бириктирилгач, умуман ўйнай олмаяпти - Рангник қўл остидаги ўйинларда у олган ўртача баҳо жамоада 10-кўрсаткич.
Яъни, бу схемада кўп футболчилар ўз даражасида ўйнай олмаяптилар. Рангник Ньюкаслдаги ўйиннинг иккинчи таймида Матични ҳатто учинчи марказий ҳимоячи сифати туширди, у пайтда ҳам Фред, ҳам Мактоминей майдонда бўлмагани учун яримҳимоя бутунлай яланғоч бўлиб қолди.
Хабар беришларича, Эрик Байи Африка кубогига эртароқ тайёрланиш учун кетишга рухсат олган, аммо мураббий унинг орқага қайтаришга қарор қилди ва ҳимоячи индинга «Бёрнли» билан ўйинга тайёр бўлиши лозим.
Бу нима дегани? Демак, «Атлетик» нашрининг инсайди тўғри - Ральф 4-2-2-2 га боғланиб қолмайди, 3-4-1-2 схемасига ўтиши мумкин. Байи эса, Линделоф вирусга чалингани учун учинчи марказий ҳимоячи сифатида керак.
Менимча, бу схема ҳозирги МЮ футболчиларига кўпроқ мос келади, асосийси, Бруно яна ўзи учун қулай позицияга қайтиши мумкин.
Аммо барибир, ё Рэшфорд ёки Роналду захирага ўтириши шарт назаримда. Уларни биргаликда майдонда кўриш қоғозда ажойиб, лекин айни пайтда жамоа мухлисларининг кўзини қонатиб юбораётгандек.
Қаҳрамон Асланов.