Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси етакчиларидан бири Жарред Боуэн фаолиятини Англиянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
"Daily Mirror" нашрининг хабар қилишича, "Ливерпуль" футболчини сотиб олиш вариантини ўрганиб чиқмоқда. Раҳбарият ҳужумчини мисрлик Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар деб ҳисоблайди ва уни келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
19 ўйин, 3 гол, 7 асисст – бу жорий мавсум Боуэнниг АПЛда қайд этаётган статистикаси.