Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Польша терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкин, деб ёзди журналист Себастьян Сташевски Twitter саҳифасида.
Аввалроқ 48 ёшли италиялик мутахассис “Эвергранд”, “Ан-Наср”, “Тяньцзин” клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган, шунингдек, вақтинча Хитой терма жамоасини ҳам бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Пауло Соуза Польша терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган эди.