Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Олимпиячилар Вьетнамга етиб келишди

Баҳо:
+-1 | -

33 кишидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 март куни Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига етиб келишди.

25-29 март кунлари бу ерда Олимпиада-2012 саралаш IV босқич плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

Вьетнам сафари сезиларли даражада узоқ бўлди. Тошкентдан Ханойга тўғридан-тўғри рейснинг йўқлиги сабаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дастлабки Малайзияга учишига тўғри келди. Бу ерда терма жамоа 10 соатдан кўпроқ вақт бўлиб, бу вақтнинг аксарият қисмини «Federal» меҳмонхонасида ўтказди.

Етти соатлик парвоздан кейинги ҳордиқ чиқарган олимпиячилар Вьетнамга томон сафарларини давом эттиришди ва уч соатлик учишдан сўнг Ханойга етиб келишди. Терма жамоа шаҳардаги «Sheraton» меҳмонхонасига жойлашди. Бу меҳмонхонада, шунингдек, бутун плей-офф мусобақаси давомида Сурия ва Уммон олимпия терма жамоалари ҳам истиқомат қилишади.

Қайд этиш жоиз, 24 март куни маҳаллий вақт билан 10:30да терма жамоалар менежерларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда бўлажак ўйинларни ўтказишга доир ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф мусобақа давомида олимпиячилар дастлабки учрашувни 27 март куни суриялик тенгдошларига қарши ўтказишса, икки кундан сўнг Уммонга қарши ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади. Ушбу уч жамоа орасида энг яхши натида кўрсатган терма Сенегал олимпия терма жамоасига қарши сўнгги плей-офф учрашуви йўлланмасини қўлга киритади. Англиянинг Ковентри шаҳрида 23 апрель куни бўлиб ўтадиган ўйинда ушбу жуфтлик ғолиби Олимпиада ўйинлари йўлланмаси эгасига айланади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Вьетнамдаги ўйинлари учун жами 23 нафар футболчи жалб қилинган.

Бахтиёр МАМЕТОВ, 
ЎФФ матбуот хизмати 
Ханой, Вьетнам

Манба: the-uff.com
Киритилди: 08:10, 24.03.2012.
Ўқилди: 8943 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [6292]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [3298]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [3042]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2641]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2589]

Расман: Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ўйинларидан четлатилди [2566]

Дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси аниқланди — Мбаппе иккинчи, Дембеле бешинчи ўринда [2517]

Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди [2315]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [2063]

Луис Энрикенинг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди — Marca [2032]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик