Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Вудворд калитларни Рангникка топширмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ижрочи директори Эд Вудворднинг бўлажак истеъфоси ҳақидаги хабар кечаги куннинг энг эътиборли хабарларидан эди. 50 ёшли Вудворд 2013 йилдан буён АПЛнинг энг совриндор клуби тизимидаги энг қудратли шахс бўлиб турганди.

У қандай қилиб Манчестерга келиб қолган? Нега айнан ҳозир истеъфо бермоқда? Энди клубда энг қудратли шахс ким? Қуйида шу саволларга жавоб излашга ҳаракат қилдим.

Эдвард Гарет Вудворд "Манчестер Юнайтед" клубига, аксар ўйлагандек, 2013 йилда эмас, анча аввалроқ, Глейзерлар билан бирга иккимингинчи йиллар ўртасида (2005) келган. Бирламчи маълумоти физик бўлган Эд кейинроқ молиявий йўналишда ҳам таълим олган. Аср аввалида қимматли қоғозлар, акциялар билан ишлаш борасида устаси фаранглардан эди. Кейинчалик ўз сармоясига эга банкир бўлиб улгурган Эд Вудворд 2005 йилда Малколм Глейзер томонидан МЮ клуби акцияларини харид қилиш амалиётига раҳбар қилиб ёлланади. 2007 йилда клубнинг Глейзерлар тасарруфига ўтиши янги раҳбарларни бу ишда ўзини кўрсатган Вудвордни тақдирлашга ундайди. Шу тариқа у 2007 йилда клубда тижорий директор лавозими эгаллайди.

2013 йилга бориб эса Манчестерда эпоха якунига етаётганди. Жамоа Сэр Алекс Фергюсон билан хайрлашар экан шотланднинг бошқарув формати ҳам тарихга ёзиларди. Ўшанда ижрочи директор Дэвид Гилл ҳам қария мураббий билан бирга истеъфога чиқди. Бўшаган ўринга амбицияли Вудворд тайинланди.

Энди Эд трансферлар масаласида МЮда ишлаган исталган мураббийдан оғирроқ вазнга эга бўлди. Бу Мойесми ёки Моуриньо фарқи йўқ - клуб транфер сиёсатига Эд Вудворд масъул эди.

Айнан харидлар масаласи ўтган йиллар мобайнида Вудвордни ўринли танқидга дучор қилган оғриқли мавзу бўлди. Унинг даврида харид қилинган илк футболчи Маруан Феллайни эди. Тўғри, омадсиз харидлар кам эмас жамоада ва танқидларга қўшилиш мумкин. Бироқ менимча, масала атрофида муҳокамалар кўплигига сабаб трансферлар ижрочи директор зиммасидаги ишлар орасидаги оммага кўпроқ кўринадиган қисм бўлгани учундир. Масалан, ўтган йиллар мобайнида МЮ жуда кўплаб ҳомий ва ҳамкор компаниялар ва брендлар билан келишувга эришишида, молиявий барқарор клуб сифатида қолишида айнан Эднинг ҳиссаси беқиёс. Криштиану Роналдуни ортга қайтариш орқали эса у ўзининг трансферлар тарихига жуда ёрқин рангни ҳам киритди. Хуллас, "Манчестер Юнайтед" ижрочи директорлигидан кетаётган Эд Вудворд аслида жамоа тизимидани биринчи шахсдир. Энди янги эпоха бошланмоқда.

Ўзгариш Вудворднинг даврида  натижалар ёмонлашгани боис юз бермоқда дейишяпти. Жуда бундай эмас менимча. Нега?

Биринчидан, у тўлиқ клуб тизимидан чиқиб кетмай маслаҳатчи бўлиб қолаётгани, асосий сабаб паст натижаларда эмаслигини кўрсатади. Одатда кимнидир натижалар сабаб ишдан олишса бутунлай тизимдан олиб ташлашади. Иккинчидан, Вудворднинг лавозимдан кетиши ҳақидаги хабар 2021 йил апрель ойида, "Суперлига операцияси" ўхшамай қолган даврда эълон қилинганди. Демак, Вудворд Глейзерлар томонидан амалга ошмай қолган лойиҳанинг нўноқ ижрочиси тамғаси билан ишдан олинмоқда. Бу бир томондан босимни ўзларидан соқит қилишга ўхшайди. Учинчидан, Ральф Рангник фактори. Германиялик мутахассис йил охиригача бош мураббий бўлсада, клубга асосан стратегик ривожланиш лойиҳасини амалга ошириш учун олиб келинди. Бунда у кейинчалик бошқарувнинг барча аспектлари бўйича энг муҳим шахс бўлишни исташи табиий. Демак, бу тасвирда Эд Вудворд ортиқча.

Ўз-ўзидан Вудвордан кейин "Манчестер Юнайтед"да энг қудратли шахс бу Ральф Рангник! Янги ижрочи директор Ричард Арнольд-чи, дейсизми? У бир вақтлар Дэвид Гилл бўлган мавқеда бўлади максимум.

Хулоса қилсам, менимча, "Манчестер Юнайтед" эгалари бўлган Глейзерлар оиласи бу қарори билан жамоада қадриятлар ўзгаришига тайёр эканларини яна бир бор кўрсатишди. Энди яна вақт қурбон қилинсада тизимли мураббий атрофида қурилади ҳаммаси. Ральф Рангник эса ҳозир бош архитектор. Кўрайликчи, у нима қурар экан!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 07:46, 07.01.2022.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.