Андрей Шевченко устозлик қилаётган Италиянинг "Женоа" клубида коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот тарқатлди.
Жамоа футболчиларининг COVID-19 учун топширган тест натижаларида икки нафар футболчида коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Клуб касалликка чалинган футболчиларни номини ошкор қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" навбатдаги баҳсини Италия Кубоги 1/8 финал босқичида 13 январь куни "Милан" жамоасига қарши ўтказади.