Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ковентри - Лондон йўналиши Вьетнамда бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси плей-офф босқичи якунига етди. Сўнгги учрашув Ўзбекистон ва Уммон олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Бунгача ҳар иккала жамоа Сурия термасига қарши майдонга тушганди. Уммон олимпиячилари сурияликлар билан ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишганига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбориб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан кифояланишган эди. Ўзбекистон эса Сурия билан ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганига қарамай, ўзига хос ирода намойиш этиб, иккита жавобсиз гол уришга муваффақ бўлишганди.

Бахтга қарши, Уммон олимпия терма жамоасига қарши баҳс вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Ўйинда ҳисоб 16-дақиқага келиб очилди. Рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юборган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумни фақатгина ўз жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтата олди, холос. Салим Мустафоевнинг қоидабузарлиги учун белгиланган пенальтидан Уммон олимпия терма жамоаси сардори Ҳусайн ал-Ҳадрий унумли фойдаланди. Қайд этиш жоиз, ал-Ҳадрий Сурияга қарши ўйинда ҳам пенальтидан ҳисобни очган эди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Уммонинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми ҳисобдаги фарқнинг катталашуви билан якунига етди. Ўнг қанотдан ўзбекистонликлар жарима майдончаси томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар етарли даражада узоқлаштира олишмади. Тўп жарима майдончасига ёриб кирган Волид ас-Саъдийга келиб тушди, рақиб ҳужумчиси Зоҳир Пиримовни ортиқча қийинчиликсиз ортда қолдириб, Мочалов дарвозасини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар тўпни кўп назорат қилиб туришганига қарамай, уммонликлар кўплаб қарши ҳужумларни ташкил этишди. Вакилларимиз бирор марта ҳам рақиб дарвозаси томон жиддий хавф сола билишади. Ўйин 0:2 ҳисобида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мағлубияти билан якунига етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада-2012 саралаш босқичидаги юришини тугатди.

Плей-офф босқичида ғолиб чиққан жамоа энди 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида бўлиб ўтадиган қитъалараро плей-офф учрашувида майдонга тушади. Рақиб – Сенегал олимпия терма жамоаси.

ЎЗБЕКИСТОН – УММОН 0:2 (0:2)
ГОЛЛАР: Ҳусайн ал-Ҳадрий (16-пенальти), Волид ас-Саъдий (45).
ЧЕТЛАТИШ: Ийд ал-Форсий (75).

ЎЗБЕКИСТОН: Виктор Мочалов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов, Салим Мустафоев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Раҳматуллаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 50), Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев (Владимир Козак, 67), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 55), Олег Зотеев, Кенжа Тўраев.

УММОН: Умар ал-Абрий, Муҳаммад ал-Мусаламий, Жобир ал-Увайсий, Али ал-Наҳар, Азон ал-Балуший, Сауд ал-Жабрий, Ҳусайн ал-Ҳадрий (Солиҳ аш-Шамрий, 79), Ийд ал-Форсий, Роиз Солиҳ, Волид Абдулла, Саид Ҳардан (Мансур ал-Наимий, 73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:58, 29.03.2012.
Ўқилди: 12848 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.