Ҳужумчи Марио Гомес «Бавария» билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Янги келишув шартларига кўра, Гомес 2016 йилга қадар мюнхенликлар сафида тўп суради.
«Мен ҳар доим «Бавария» буюк клуб эканлиги ва бу ердаги ҳамма нарса менга жуда ҳам ёқишини айтиб келганман. Шунинг учун ҳам шартномани узайтиришга муваффақ бўлганимдан хурсандман», деди Германия терма жамоаси аъзоси.
«Яқин йилларда биз кўп ютуқларни қўлга кирита олишимизга ишончим комил. Мен эса бу жамоанинг асосий ижрочиларидан бири бўлиб қолишни истайман», дея қўшимча қилди «Бавария» ҳужумчиси.
Марио Гомес 2009 йили «Штутгарт»дан «Бавария»га ўтган эди. Футболчи 2011/12 йилги мавсумда Бундеслигада 27 учрашувда 23та гол урган бўлса, Чемпионлар Лигаси баҳсларида эса 11 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.