"Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери ва унинг жамоадошлари аллақачон ярим финалда "Реал" Мадрид жамоаси билан бўладиган ўйинга ўзларини руҳан тайёрлаб бораётганликларини айтиб ўтди.
Франциялик футболчи шунингдек, "Allianz Arena"да ўтказиладиган ЕЧЛ финал баҳсида жамоасининг иштирок этишини хоҳлаётганлигини алоҳида таъкидлади.
"Менимча бугун "Реал" Мадрид жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонади, - деди Рибери. - Лекин мен аллақачон финал ҳақида ўйлаяпман. Лекин Мадрид жамоасига қарши кучли ўйин кўрсатишимиз керак".
"Аммо, биз "Бавария"миз ва бизда ўз уйимизда ўтадиган финал баҳсида иштирок этишдек имкониятимиз бор ва биз бу имкониятдан фойдаланишимиз шарт. Умид қиламанки, ҳаммаси биз учун ижобий якун топади. Келинг, кейинчалик нима бўлишини кузатамиз".













