Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Элдор Шомуродов: «Бугун 2 очко йўқотдик, лекин бу катта йўқотиш деб ўйламайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ва жамоамиз сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Владо Радманович:
— Бугунги ўйин ҳақида
Ушбу ўйин қийин бўлишини кутгандик, чунки рақибимиз ҳам Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан. Бугун бизда яхши имкониятлар ҳам бўлди. Бугунги ўйинга ташриф буюрган мухлислар ва ОАВга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Олдимизда янада жиддий ўйинлар бизни кутиб турибди. Навбатдаги ўйинимиз БААга қарши бўлиб ўтади ва мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

Ҳакамлик ҳақида
— Бу мавзуда гапиришни истамайман. Чунки мураббийлар учун ҳакамлар ҳақида гапириш нотўғри деб ҳисоблайман.

Жисмоний ҳолат ҳақида
— Терма жамоада бу йўналишда футболчилар билан ишлаш учун етарлича вақт бўлмайди, бу барча терма жамоаларда учраб турадиган муаммо. Чунки биз уларни ўйинга тайёрлашга 3 кун вақтимиз бор эди. Биз асосан тактик ва ўйин қуриш устида ишлаймиз.

Остон дастлаб ўйинга тайёрлигини айтганди, бироқ охирги машғулотдан кейин у оғриқ ҳис қилди. Шу сабабли бу даражадаги ўйинда биз таваккал қила олмасдик.

Элдор Шомуродов:
— Бугунги ўйин ҳақида
Ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Бугун 2 очко йўқотдик, лекин бу катта йўқотиш деб ўйламайман. Албатта ҳар бир очконинг қадри биз учун муҳим. Бизнинг асосий мақсадимиз ЖЧга чиқиш. Кейинги ўйинда ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Рақиб ҳақида
— Эронга қарши ўйин ҳеч қачон осон бўлмайди. 0:0 ҳисобида ўйнаб жуда ёмон натижа кўрсатдик, деб ўйламайман. Ҳар доимгидек, кучли рақибга қарши муносиб кураш олиб бордик.

Қизил карточка ҳақида
— Биринчи навбатда, ғалаба қозонишимиз учун яхши имкониятимиз бор эди. Лекин айтганимдек, бугунги 1 очко ҳам ёмон натижа эмас. Кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, ҳозир натижадан хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:17, 10.10.2024.
Ўқилди: 4213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.