Transfermarkt портали собиқ Иттифоқ давлатлари футболчиларининг бозор қийматларини янгилади, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасида МДҲ давлатлари вакиллари орасида энг қиммат футболчига айланди. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этмоқда.
Иккинчи ўринни «Брентфорд»нинг украиналик ярим ҳимоячиси Егор Ярмолюк 32 миллион евро билан эгаллади. Топ-3ни «Ливерпуль»нинг грузиялик дарвозабони Георги Мамардашвили 28 миллион евро билан якунлади.
АПЛда собиқ СССР давлатлари вакиллари орасида энг қиммат футболчиларнинг топ-5лиги қуйидагича:
1. Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Ўзбекистон) — 50 млн евро;
2. Егор Ярмолюк («Брентфорд», Украина) — 32 млн;
3. Георги Мамардашвили («Ливерпуль», Грузия) — 28 млн;
4. Виталий Миколенко («Эвертон», Украина) — 25 млн;
5. Михаил Мудрик («Тоттенхэм», Украина) — 15 млн.













