Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бразилиялик футболчи фаолиятини Италиянинг «Милан» клубида давом эттиришга розилик бергани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ «Милан» раҳбарияти 20 ёшли ҳужумчини январь ойида ижара асосида ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг янги маълумотларига кўра, Эндрик «Милан»га ўтиш таклифини маъқуллаган. Энди трансфернинг амалга ошиши асосан «Реал» раҳбариятининг қарорига боғлиқ.

Агар Мадрид клуби бразилиялик футболчининг кетишига рухсат берса, «Милан» унинг учун асосий танловга айланади.

Эндрикнинг жамоани ўзгартириш истагига ўйин амалиёти етишмаётгани сабаб бўлиши мумкин.

20 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида атиги битта учрашувда майдонга тушди ва унда бор-йўғи тўрт дақиқа ҳаракат қилди.

Шу сабабли футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клубга ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Эндрикнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:18, 08.10.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик