Англиянинг «Ливерпуль» клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане камерунлик оилаларнинг бирига молиявий ёрдам кўрсатди.
Африка Кубогининг 1/8 финал доирасида Кабо-Верда (2:0) терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин сенегаллик ҳужумчи касалхонага ташриф буюришга мажбур бўлди. Чунки, у ўйин давомида бошидан жароҳат олганди. Тиббиёт муассасида Мане жабрланган бола борлигидан хабар топди ва унинг муолажаларига молиявий ёрдам қилди.
«Бафуссамада Мане бир оила учун саҳоват кўрсатди. Мотоцикл ёш болани уриб юборганди, унинг суяклари синган ва танасида жароҳатлар бор эди. У ҳалок бўлишга яқин эди, боланинг ота-онаси эса муолажа учун маблағ топа олишмасди.
Садио муаммолар гирдобига тушиб қолган оила билан учрашиб, нима муаммо эканлигини сўради. Манега вазиятни тушунтиришди ва у оилага 400 минг франк (600 евродан сал кўпроқ) тўлаб берди», — деди воқеа гувоҳларидан бири EquinoxeTV Daily Mail билан суҳбатда.