Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футболчиси Кайл Уокер еврокубокларда учта ўйинга дисквалификация қилинди.
Бунга ҳимоячининг декабр ойида Чемпионлар лигасининг “РБ Лейпциг”га қарши ўйинида олган қизил карточкаси сабаб бўлган. Ўшанда 31 ёшли футболчи очиқчасига рақибга орқадан зарба берганди.
Аввалига "Манчестер Сити" бу қарор устидан шикоят қилмаслиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ, клуб ўз фикрини ўзгартириб, апелляция берди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишига қараганда, «Манчестер Сити» таркибида муаммолар юзага келган, ўз қарорини ўзгартиришга қарор қилган.
«Манчестер Сити» ЕЧЛнинг 1/8 финалида «Спортинг» клуби билан беллашади.