Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашувда (4:3) муддатидан аввал алмаштирилганидан норози бўлди.
«Қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньо 26 ёшли бразилиялик футболчини 59-дақиқада, жамоаси 1:3 ҳисобида ортда бораётган пайтда захирага олди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Винисиус ўз майдони ярмида тўпни товони билан жамоадошига узатишга уринган эди. Бироқ римликлар тўпни эгаллаб олиб, ҳужумни гол билан якунлади ва ҳисобда олдинга чиқди.
Майдонни тарк этганидан сўнг Винисиус икки қўлини ён томонга ёйган ҳолда норозилигини намойиш этиб, захира ўриндиғи томон йўл олди. Шунингдек, у мураббийлар штаби аъзоларидан бирига нимадир деди.

Журналист Хосе Падильянинг таъкидлашича, бразилиялик футболчи ўша вазиятда Моуриньюнинг қароридан норози бўлиб, қуйидаги саволни берган:
«Нега у мени алмаштиряпти?»
Қайд этиш жоиз, Винисиус жорий мавсумда «Реал» сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, бор-йўғи битта гол урган. Ушбу гол август ойида қайд этилган.













