"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Ла Лига 24-туридан ўрин олган "Эспаньол"га (2:2) қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Деярли мағлубиятга учраган эдик, аммо якунда бир очколик бўлдик. Бу ердан фақат ғалаба билан ортга қайтмоқчи эдик. Аммо, афсуски уч очко учун келган жойимиздан бир очко билан қайтадиган бўлдик", - деди Педри.
Маълумот учун, 18 ёшли футболчи ўйиннинг 2-дақиқасида ҳисобни очган.