"Қўқон-1912" футбол клуби ўз сафини яна бир ёш иқтидорли футболчи билан тўлдирди.
Қанот вингери бўлган Диёрбек Жалолиддинов жамоамиз билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Жалолиддинов 2002 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон шаҳрида туғилган. Наманган футболи тарбияланувчиси. Диёрбек ўтган мавсумни "Навбаҳор-фарм" жамоаси сафида ўтказган.
Диёрбек Жалолиддиновнинг жамоамиздаги фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!