"Бавария" яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер исталган жамоа ўз натижаларидан қатъий назар таркибини янгилаб туриши зарурлигини таъкидлади.
У "Бавария"га ёзда иккита олий савиядаги ўйинчиларни қўшиб олиш етарли, деб ҳисобламоқда.
- Ёзги трансферлар борасида гапирар экан, бизнинг мураббийимиз ҳар трансфер дарчаси вақтида топ-клуб икки нафар олий савиядаги ўйинчиларни қўшиб олиши зарурлигини айтиб ўтганда ҳақ эди, - дея Швайнштайгернинг сўзларини келтиради Kicker. - Уми қиламанки, биз ҳам шундай қиламиз. Бундай савиядаги бошқа клубларга боқинг, уларнинг таркиби жуда узун.Шунинг учун уларнинг устозлари турли тактик схемаларни қўллаш имкониятига эгалар. Биз ҳам ана шундай йўл тутишимиш лозим.













