Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре Россия терма жамоаси Украинадаги вазият туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлади.
“Мен бу ҳақда бошқа федерациялар раҳбарлари билан ҳали муҳокама қилмаганман. Менимча, Россия терма жамоасини кейинги жаҳон чемпионатигача мусобақадан четлаштириш керак. Бу менинг биринчи фикрим.
Мен одатда спортни одамларни бирлаштириши ва кескинликни камайтириши керак деб биламан. Аммо бу фикр ҳозирда бу жуда узоққа кетди. Спорт олами, хусусан, футбол олами ҳам бетараф қола олмайди. Мен, албатта, Россияни четлатилишига эътироз билдирмайман”, — деди Ле Гре.