«Лилль» ҳимоячиси Свен Ботман «Милан»га ўтишга яқин турибди. Италияликлар 22 ёшли футболчи учун тахминан 30 миллион евро тўлайдилар.
У йилига 2,5 миллион евро маош билан 5 мавсумга мўлжалланган шартнома имзолайди. Футболчи келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Алессио Романьолига альтернатив сифатида кўрилмоқда.
Футболчи жорий мавсум Лига—1 доирасидаги 19 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.