Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Олимпик» - «Сурхон» ва «Нефтчи» - «Қўқон-1912» учрашувларининг энг яхши ўйинчилари номи эълон қилинди.
"Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров "Сурхон"га қарши баҳсда энг яхши футболчи деб топилди. У рақиб футболчилари томонидан берилган 4та хавфли зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Аброр Исмолов эса "Қўқон-1912"га қарши баҳснинг энг яхши ўйинчисига айланди.