«Манчестер Сити»нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко ўзини Россия футболининг тарбияланувчиси деб биладиганларга жавоб қайтарди.
«Мен Россия футболи эмас, Украинанинг гўзал шаҳри Донецк академиясининг тарбияланувчисиман. Футболчилик фаолиятимда "Уфа"да ўйнаган даврим бўлган. Бу қийин, аммо фойдали 1,5 йил эди. Мен ҳар доим бу клубдан мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. Лекин Украинада футболчи бўлганимни алоҳида таъкидламоқчиман.
Айнан ўз она юртимда футбол бўйича таълим олдим, академияларда таҳсил олдим, вояга етдим. Шунинг учун, мени рус футболи тарбиялаганини айтадиган ҳар бир кишига яна айтмоқчиман: мен Украинанинг гўзал шаҳри Донецк академиясининг талабасиман!" - деди Зинченко.