Ёзги трансфер ойнасида асосий эътиборини эркин агент мақомидаги футболчиларга қаратган "Барселона" Андреас Кристенсен трансферини деярли ҳал қилди.
Журналист Фабрицио Романо хабар беришича, клуб бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти яқин ҳафталар ичида Сесар Аспиликуэта, Франк Кессье ва Нуссаир Мазрауи агентлари билан кўришишни мақсад қилган.
Аввалроқ Кристенсен "Барселона" билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақидаги хабарлар чиққан эди.