Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Челси" хариди спортдаги рекордчига айланади. Хўш, бу борада тарих нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Роман Абрамович санкциялар гирдобида бўлишига қарамай, ўз клубини сотиши мумкинлиги айтилди. Рус олиграхи "аристократлар" учун 3 миллиард фунтлик нарх белгилаган эди. Жамоага биринчи харидорлардан бўлган "Saudi Media Group" эса 2,7 миллиард фунтлик таклиф билан чиқди. Бу воқеадан кўп ўтмай, америкалик тадбиркор Вуди Жонсон "Челси" учун 2 миллиард тўлаш истагини билдиради. Юқоридаги таклифлардан қай бири қабул қилинишидан қатъий назар, ушбу воқеа спорт дунёси тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Қуйида, ҳозирги кунга қадар спортдаги "олди-сотди"ларнинг энг қимматлари ҳақида гап боради.

"Clevelend Browns" – Америка футболи (754 миллион фунт)

Қўшма Штатлар тадбиркорлари Жимми ҳамда Ди Хэслем 2012 йилда Огайо штати жамоасини 754 миллион фунтга харид қилади. "Кливленд"даги биринчи ўн йиллик давомида ушбу жуфтлик жамоа учун сотиб олган нархидан икки баробар кўпроқ ҳаражат қилди. Шунга қарамай, уларнинг клуби (1964 йилдан буён) Америка Миллий чемпионатида ҳали ғолиб бўлмади.

"Торонто" – Хоккей (760 миллион фунт)

"Rogers Communications ва "BCE Inc." – Канаданинг энг катта корпорациялари. Улар 2012 йилда дунёга машҳур хоккей жамоасининг 75 фоиз акциясини харид қилади. Ушбу компаниялар 2010 йилда Ванкуверда қишки олимпиада ўйинларини ўтказишда бош-қош бўлган эди. Уларнинг клуби эса ҳозирга қадар 13 бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

"Buffalo Bills" – Америка футболи (1,07 миллиард фунт)

Терри Пегула ҳамда унинг рафиқаси Ким Америка Миллий лигаси жамоасини 2014 йилда хари қилган. Газ гигантига 1 миллиарддан ортиққа тушган клуб, хариддан илгари Баффало шаҳридан кўчирилиш хавфи остида қолган эди. Аммо Терри буни бартараф этди. У тез орада барча сармоясини кўчмас мулк ҳамда газ саноатидан Спорт ва кўнгилочар соҳага йўналтирди.

"МЮ" – Футбол (1,15 миллиард фунт)

Ушбу рўйхатда энг биринчилардан бўлиб киритилган трансфер Глейзерлар оиласи томонидан амалга оширилади. "МЮ" ҳозирга қадар Глейзерларнинг АҚШда бўлмаган ягона спорт жамоаси бўлиб қолмоқда. 2005 йилда бизнес конгломерати 790 миллион фунтни "қизил иблислар"ни сотиб олиш учун сарфлаган. Бу эса айни дамдаги ўлчовларда 1,15 миллиард фунтга тенгдир. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" мухлислари клуб эгаларидан ғазабда. Негаки, Глейзерлар эрасида жамоа қарзлари борган сари ортиб бормоқда. Тўғри, ушбу раҳбарият дастлаб, Фергюсон даврида бешта АПЛ титулини қўлга киритган эди. Аммо америкаликлар бугун, сўнгги 48 йилда жамоа мухлислари билан энг ёмон муносабатларга эга бўлиб турибди. Хусусан, "МЮ" беш йилдан буён ҳеч қандай соврин ютгани йўқ, 2013 йилдан ҳозирга қадар эса АПЛ чемпиони бўла олмаяпти.

"LA Clippers" – Баскетбол (1,53 миллиард фунт)

Лос-Анжелес шаҳрининг спорт гиганти рўйхат юқорисидан жой олган. "Microsoft" асосчиларидан бири Стив Балмер НБА жамоасини 2014 йилда харид қилади. Ушбу трансмиссия баскетбол тарихидаги энг қиммат хариддан бирига айланган. Балмер жамоанинг эски эгаси Доналд Стерлинг ўрнига келади. Стерлинг эса жамоада миллатчиликни тарғиб қилгани сабаб, "Клипперлар"ни сотишга мажбур бўлади.
Балмер ҳозиргача ўз жамоаси ўйинининг барчасида иштирок этиб (томош қилиб) келмоқда. У шунингдек, ушбу клубни рақобатчи жамоа – "Лейкерс" билан тенгма-тенг кураша оладиган кучга айлантирди. "Клипперс" НБА чемпиони бўлмаган. Аммо 2021 йилда ўз тарихида илк бор Ғарбий конференция финалига чиқа олганди.

"Houston Rockets" – Баскетбол (1,68 миллиард фунт)

НБАнинг яна бир жамоаси бўлган "Хьюстон" 2017 йилда бизнесмен Тильман Фертитта томонидан сотиб олинади. Ҳозирга қадар ушбу ҳодиса НБА тарихидаги рекорд харид бўлиб турибди. 1,68 миллиард фунтга баҳоланган жамоа янги эгасининг даврида икки бор Ғарбий конференция ярим финалида, бир марта эса Конференциялар финалида қатнашган. Ўтган мавсум "ракеталар" ички лигада энг ёмон натижа қайд этди. Жамоа мавсум давомида 72 та ўйин ўтказиб, атиги 17 та ўйинни ғалаба билан тугатган.

"Carolina Panthers" – Америка футболи (1,76 миллиард фунт)

Умумий, дунё спорт тарихидаги энг қиммат харид 2018 йилда "Каролина Пантерлари"нинг сотиб олиниши бўлиб турибди. Бу ҳам ҳозирча, албатта. Клуб учун 1,76 миллиардни сарфлаб юборган миллиардер Дэвид Теппер, ҳали ўз сармоясининг мевасини олганича йўқ. Хусусан, "пантералар" 3 йилдан бери НБА мунтазам турнирининг плей-офф босқичига чиқа олишгани йўқ...

"Челси" ҳатто, энг камида 2 миллиардга сотилса ҳам юқоридаги жамоалардан қимматроқ нархга эга бўлади. Абрамович эса бунга кўниши амримаҳолдек кўринмоқда. У учун араблардан келган таклифни (2,7 млрд.) қабул қилиш, нисбатан тўғри қарор бўлган бўлар эди.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:16, 17.03.2022.
Ўқилди: 2691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.