Германиянинг "Вердер" клуби яримҳимоячиси Марко Марин мавсум якунлангач, нима сабабдан "Челси"га ўтишини изоҳлаб берди.
"Челси" — менинг орзуимдаги клуб. Бу жамоада ўйнаш имконияти юзага келганидан жуда хурсандман. Бу мен учун янги чақириқ".
"Шунингдек, менга "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирганди. Аммо мен "Челси" вариантини танладим. Чунки у ерда мени жуда қаттиқ қўллаб-қувватлашларига ишонаман", деяди Марин "Sport Bild" нашрига берган интервьюси чоғида.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи куни кеча "кўклар" билан 5 йиллик битимга имзо чекканди. Трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил қилган.