Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоасига янги келиб қўшилиши кутилаётган Лукаш Подольски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз Лукашдек футболчин и сотиб олганимиздан жудаям хурсандмиз. У клубимизнинг келажакдаги фаолиятида муҳим аҳамият касб этадиган мутахасси деб ҳисоблайман. Подольски футболчи сифатида ждуа юқори савияга эга. У ҳужумларни якунлашда беназир ва энг муҳими доимий равишда барқарор ўйин намойиш қилади. Унинг келиши "Арсенал"нинг ҳужумларида ранг-барангликни пайдо қилади".
"Биз бу ишнинг фойдамизга якунланганидан хурсандмиз. энди биз унинг Евро-2012да кўрсатадиган ўйинини кузатамиз. Ҳали 26 ёш бўлишига қарамай Германия терма жамоаси сафида 95та учрашувда майдонга тушишга улгурган. Бу футболчининг савиясидан далолат бериб турибди". дейди Венгер клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида.