Златан Ибраҳимович қирқ бир ёшда, лекин у Италия чемпионатида ғалаба учун курашмоқда ва унинг клуби турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ибраҳимовичнинг ўйинига қойил қолганлардан бири унинг собиқ жамоадоши Роналдиньо бўлиб, улар 2008 йилдан 2011 йилгача «Милан»да бирга ўйнаган. Роналдиньонинг сўзларига кўра, швед майдондаги қирол ва эллик йилгача ўйнай олади.
- У ҳақиқий истеъдод эгаси. Шу ёшида ҳам Златан кўплаб ёш футболчилардан устунроқ. Ишончим комилки, у эллик ёшгача ўйнай олади. Жисмоний жиҳатдан у мукаммал тартибда, ўйин сифати ҳам яққол кўриниб турибди, - деди Роналдиньо.