Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Реал Мадрид"нинг сирли қаҳрамони. Муваффақиятнинг асл сабабчиси у

Баҳо:
+ | -

 

Жуни Калафат Мадрид клубининг спорт директори саналади, гарчи бундай лавозим бир неча йил аввал бекор қилинган бўлса-да.

Ҳазил эмас, бугунги кунда “Реал Мадрид” тузилмасида расмий спорт директори лавозими мавжуд эмас футбол оламидаги кам сонли клублардан биридир.

Бундай функцияларни одатда бош директор Хосе Анхель Санчес бажаради, Флорентино Переснинг ўнг қўли, у "Сантьяго Бернабеу"да молиявий компонентга масъул бўлган асосий шахс ҳисобланади.

“Галактикос”ни қуриш Пересга спорт менежери керак эмас деган фикр бор эди. Худди император президентнинг стратегияси юлдузларни сотиб олишга асосланган эди.

Худди шундай Мадриднинг оқ тарафига нафақат Луиш Фигу, Роналдо Назарио, Дэвид Бекхэм ва Зинедин Зидан, балки Криштиану Роналду, Гарет Бейл, Кака, Хамес Родригес ва Эден Азарлар ҳам келишган.

Перес сиёсатидан фарқли ўлароқ, юлдуз футболчилар учун «оғзига сиққанча” пул тўлаш ва уларга катта шартномалар таклиф қилиш учун малакали фунционер бўлиш керакмаслигини эшитганман.

"Реал Мадрид" ҳар ёз фаслини мисли кўрилмаган сахийлик жозибасига айлантирган кунлар ўтиб кетгандек кўрниши мумкин. Буни Переснинг кетма-кет тўрт йил давомида шов-шувли харидлардан ўзини тийгани кўрсатиб турибди.

Йўқ, клубнинг иш ҳақи варақасида спорт директорининг харажатлари йўқ, лекин ҳақиқат шундаки, бунинг учун маош талаб қилинмайди, чунки бу масалалар билан махсус шахс шуғулланади.

Ким у

Жуни Калафат Бразилиянинг энг кўп аҳолиси бўлган Сан-Паулу шаҳрида туғилиб ўсган, бироқ вояга етганида Испанияга кўчиб ўтган ва у ерда маркетинг бўйича таҳсил олган. Бўш вақтларида мини-футбол ўйнаган.

Хоббининг энг юқори нуқтаси ҳаваскор “Мостолес”да ўйнаш эди (шаҳар Икер Касильяс шу эрда туғилганлиги билан машҳур), у ерга ўз фаолиятини якунлаган Роналдо ва Роберто Карлос тез-тез ташриф буюришади.

Калафат ва Карлос тезда умумий тил топишди, чунки иккинчиси ўзини янги соҳада синамоқчи эди ва Бразилия футболини ажойиб биладиган дўсти билан эрталабгача мулоқот қилишни яхши кўрарди.

Перес 2014 йилда шартнома имзолаган Калафатни айнан Роберто тавсия қилган эди. Ўшандан бери "Реал" галактик харидлардан узоқлашди ва пулни оқилона сарфлашни бошлади ҳамда келажакка пойдевор қўйди.

Калафат томонидан таклиф этилган концепцияни ишдаги ҳамкасбига шунчалик ишонадиган Перес мамнуният билан қабул қилди, у қарорларини сўзсиз тинглайди: "Жуни айтганидек бўлсин".

Калафатнинг концепцияси - Бразилиядан (ва нафақат) ёш истеъдодларни таклиф қилиш, улар тез орада янги босқичга кўтарилиши ва Мадриддаги истиқболли лойиҳанинг бир қисмига айланиши эди.

Калафат “Реал”га кимни олиб келди?

Винисиус Жуниор ва Родриго Гоес Калафатнинг схемаси бўйича келишган десак хато бўлмайди. Энг қизиғи, улар учун тахминан 90 миллион евро тўланган, бироқ Калафатнинг фикрича, уларнинг нархи тез орада уч баробар ортган. Айтганча Милитао ҳам Калафатнинг ташаббуси ҳисобланади. У ҳам “Реал”нинг келажаги бўлиши мумкин.

"Реал Мадрид"нинг халқаро скаути бошлиғи Жуни Калафат кжамоа ғалабаларидан хурсанд бўлдмоқда, у 15 ёшли Винисиус ва Родригогаскаут қилган ва Европа гигантлари имкониятга эга бўлмасданоқ шартнома имзолаган. Шунингдек, у Лунин, Йович, Милитао, Кубо ва Вальвердени сотиб олишга раҳбарлик қилган.

  Карлос Каземиро ҳам Жунининг саъйи ҳаракатлари эвазига жамоага келган, гарчи ўша пайтда скаут клубда лавозимда бўлмаган бўлса-да, у ҳозирда маълум ўйинчиларни танлашда мустаҳкам ваколат ва ҳал қилувчи овозга эга.

"Кастилья" ҳам ўз вақтида Калафат ютуқларидан фойдаланган. Хуллас, “Реал Соседад” етакчиси Виллиан Хосе Мадриднинг иккинчи жамоасида фаолиятини бошлаган ва жамоага яхшигина миллионлар келтирган.

Калафатнинг иқтидори шу қадар яққол кўриниб турибдики, у ёш футболчилар билан бошқа келишувларга ҳам бевосита алоқадор. Жуни Мартин Эдегор ва Феде Вальверденинг иқтидорини биринчилардан бўлиб пайқаган ва “Мадрид”га олиб келган. У вақтлар бу икки футболчини бирорта гранд жамоа ўз таркибида кўришни истамаган.

Умуман олганда, "Реал Мадрид"да спорт директори лавозими бўлмаса-да, клуб трансфер бозорида яхши иш олиб бормоқда. Бразилияда янги иқтидор ўзини намойиш қилмасидан “Реал”да пайдо бўлса ва бир неча йилда юлдузга айланса, билингки бу Калафатнинг иши.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:01, 17.04.2022.
Ўқилди: 5793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.