Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Месси ҳурматга лойиқ! Чунки...

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсум давомида жуда ҳам кўп футбол мутахассислари аргентиналик футбол юлдузининг ўйинларини жуа кўп бор жиддий танқид қилишди. Мессининг асосий устунлиги тезкор ҳаракатлар ва дриблингда эди ва ёш аста секин ўз сўзини айта бошламоқда. Аммо Леонинг узатмаларидаги маҳорати ҳамон ўзи билан қолган. Мессининг ўйини ўз йўлига, аммо сўнгги бир йил ичида унинг ҳурматга сазавор жиҳатларини яна бир бор кўрдик. Мухлисларга ҳурмати, либос сўраган рақибига ўзиникига қўшиб Иньеста ва Хавининг футболкаларини олиб бориб бергани “Барселона”да қолди. Сўнгги йилларда Леонинг яна баъзи ҳаракатлари унга бўлган ҳурматни янада оширди. Қуйида шу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Дарвозабоннинг илтимоси

 

Ушбу мавсум Месси учун оғир ўтди. У Францияга кўникишга қийналди. Ана шундай даврларда “ПСЖ” “Реймс”га қарши ўйин ўтказди ва 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг Лео ўз жамоадошлари билан майдондан чиқиб кетаётганида рақиб дарвозабони Предраг Райкович ўғлини кўтариб парижликлар томонга шошиб келаётганига кўз тушади. Месси дарҳол тўхтаб Райкович томонга боради. Дарвозабон Леодан ўғли билан расмга тушишини сўрамоқчи эди. Аргентиналик эса Райковичнинг ёнига бориб ўғилчасини кўтарган ҳолда расмга тушади ва дарвозабонга омад тилайди. Майдонда бундай ҳолатга тушган юлдузлар сони кўп эмас. Рақибни ҳурмат қилиб унинг илтимосини бажариш ҳам доим кузатилавермайди.

 Шошиб қолган Гомес

“ПСЖ” ва “Лилль” ўртсидаги ўйин якунига етгач, трибуналар остидаги бир қизиқ ҳолат тазвирларга тушиб қолди. Унда  Лео рақиб футболчиси Эйнжель Гомесга ўз футболкасини тутиб, ундан ҳам либосини беришини сўрайди. Бу ҳолатда “Лилль” футболчиси нима қилишини билмай шошиб қолганини кўрдик. Албатта ёнингизга Месси келиб сиздан либос сўраса ҳайажонларни жиловлай олмайсиз. Гомеснинг ҳолатини тушиниш қийин эмас. Гомес вақтида “МЮ” келажаги бўлиши кутилган иқтидорли футболчи эди. Унинг ёшлигини ҳисобга олиб, Леонинг ҳаракатлари мотивация бўлиши мумкинлиги ва Эйнжел яна ўзини тиклаб олиши кутилган эди. Аммо шундан сўнг унинг исмини қайта эшитмадик.

Рақиб ўйинига тан бериш

Мессининг қўлга киритган еттинчи “Олтин тўпи” кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Биринчидан кўпчилик Лео нолойиқ эди бунга дейишган бўлса, иккинчидан Лео ҳам бунга ўз муносабатини билдиргани бўлди. Мукофот топширилиш чоғида Лео нутқ билдираркан, у бу совринга ўзидан кўра кўпроқ Роберт Левандовски лойиқроқ эканлигини айтиб ўтган. Тўғри бу билан ҳеч нарса ўзгармади. Месси ўз мукофотини бериб юбормади ёки Левага бошқатдан топширилмади. Аммо рақибига нисбатан бу даражада фикр билдириб, ўтган мавсум ўзидан устун ўйнаганини тан олиш ҳурматга лойиқ. Айниқса ўша футболнинг икки даҳосидан бири бўлса.

Ватан туйғуси

Албатта бу туйғу ҳаммада бор ва Мессида кўпроқ ёки камроқ дея тақсимлаб бўлмайди. Лекин Лео учун шахсий совринлардан ҳам устунлигини Копа Америкада кўрдик. Ҳеч качон Месси бундай қувонч билан ютилган совринни нишонламаган. Лео буюк футболчи, аммо терма жамоада муваффақият қознмасдан, ўз фаолиятига якун ясаса ғалати бўларди. Шунинг учун ҳам Лео буни кўпроқ истагандир. Финалдаги ғалабадан сўнг, Мессининг қувончдан йиғлаганини кўрдик. Неймар ҳам ютқазган бўлса-да, Месси учун ҳурсанд бўлди. Кубок ва шаҳсий совринларни қалаштириб ташлаган Леода Копа Американи ютганлиги учун бундай қувонганлиги ватан туйғусидан бошқа нарса эмас.

Клубга бўлган муҳаббат

 

Месси “Барселона”дан кетгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Каталон клуби унинг уйи эди ва кетиш Леога оғир ботди. Буни хайрлашув маросимининг кулминатциясини кўрган ҳар бир мухлис яхши билади. Бир жамоадан бошқа жамоага кетиш одатда футболчилар учун оддий ўтади. Аммо Лео ўзи меҳр қўйган клубидан кетиши ундай бўлмади. Тўғри бундай муҳаббатни Хави, Тотти ёки Пуйолда ҳам кўрган бўлишингиз мумкин, Аммо улар футболчилик фаолиятини тугатаётган эди. Уларнинг вазияти бошқача эди. Тўғри Месси “ПСЖ”жан осонгина, кулиб бошқа жамоага кетиши мумкин. Аммо унинг “Барселона”га бўлган муҳаббати олқишларга лойиқ. Менимча, Реал” мухлислари ҳам унинг кўз ёшларини кўрганда, ичидан қандайдир туйғу ўтган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:44, 24.04.2022.
Ўқилди: 8240 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.