Бундеслиганинг 2022/23 йилги мавсумида ҳаракат қиладиган яна бир жамоа номи маълум бўлди.
"Шальке" иккинчи Бундеслиганинг 33-тури доирасидаги ўйинда “Санкт-Паули”ни (3:2) мағлуб этди ва 62 очко жамғариб, муддатидан аввал турнир ғолибига айланди.
Маълумот учун, гелзеркирхенликлар ўтган мавсумда Германиянинг юқори дивизионидан тушиб кетганди.