Мадриднинг “Реал” клуби ёзда “Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Футболчи ҳалигача Юлиан Нагельсманн жамоаси билан 2022/23 йилги мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтирмоқчи эмас.
"Бавария" ҳали Гнабрининг янги шартнома бўйича молиявий талабларини қондиришга тайёр эмас. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Бавария"нинг собиқ футболчиси Давид Алаба Гнабрини "Реал"га ўтишга кўндирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Гнабри Германия чемпионатида "Бавария" сафида 14 та гол урди. Ярим ҳимоячида 5 та голли узатма ҳам бор. Июль ойида футболчи 27 ёшга тўлади.