Серхио Консейсау мавсум якунланганидан кейин "Порту" бош мураббийи лавозимини тарк этиши мумкин. Мутахассис клуб раҳбарияти билан йиғилиш ўтказиб, ўзининг келажагини муҳокама қилади, деб хабар беради A Bola.
Консейсаунинг "Порту" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Қайсидир жамоа у учун 10 миллион евро миқдорида товон тўласа, клуб мураббий билан шартномани бекор қилиши мумкин.
Консейсау қўл остида жамоа беш йил ичида учта мамалакат чемпионлигини қўлга киритди.
Мутахассиснинг ўзи Европанинг етакчи чемпионатларида кучини синаб кўрмоқчи.