"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ёзда "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олишга ҳаракат қилишини яна бир бор тасдиқлади.
Олдинроқ польшалик футболчи интервью бериб, "Вольфсбург"га қарши сафар ўйини унинг "Бавария" либосидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтганди.
«Левандовски - трансфер бозоридаги вариантлардан бири, имкониятлардан бири. Музокаралар давом этмоқда, унинг шартномаси тугашига бир йил қолди. "Бавария"ни ишонтириш осон бўлмайди. Молиявий қийинчиликлар? Лапорта менга жамоани кучайтиришимиз мумкинлигини айтди, шунинг учун мен хотиржамман”, - деди Хави матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Левандовски "Барселона" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.