Пиолининг бугунги жамоасидаги асосий муваффақият кўп жиҳатдан "қизил-қоралар" посбонининг жасорати билан боғлиқ. Доннарумма клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортганидан сўнг, жамоада дарвозабон масаласида анча чалкашликлар юзага келди. Февралдан бошлаб мухлислар меҳрини қозонишни бошлаган Меньян дастлаб биринчи даврадагидек ғайритабиий сейвларни амалга ошира олмаган.
У ва "Милан" ўртасидаги алоқаларни мухлислар салбий тарафдан кўришган. Евро-2020 эса нейтрал мухлисларни яна Доннаруммага бўлган меҳрини ошириб юборди. Аммо беқарор табиат ва кучли характерга эга бўлган посбон шунчаки алмаштириб бўлмас фигурага айлана олди. Бугунги кунда Меньян деярли ҳамма нарса бўйича Доннаруммадан устун эканлигини исботлаб келмоқда.
Меньян "Лилл"дан келган заҳоти дарҳол "Милан" учун фойдали ўйинчига айланди - жамоа 11 йил ичида илк бор "скудетто"ни ютди. Унинг ажойиб сейвлари, ифодали мимикалари ва илҳомлантирувчи интенсивлиги пўлат ҳимоянинг ажралмас қисмига айланди (баҳорда у атиги 2 та гол ўтказиб юборган). Лекин бу ҳаммаси эмас. Француз футболчиси ҳар томонлама мукаммал ўйинчи. Тоналининг сўзларига кўра, у итальян тилини 5 кун ичида ўрганган - ва янги билимларни стратегик тарзда қўллай олган.
26 ёшли француз шунчалик талабчан ва қаттиққўл бўлиб чиқдики, бир-икки ой ичида у катта клубнинг кийиниш хонасида ўз ўрнига эга шахсга айланди. У ўйинда ҳимоячиларга эркин буйруқ бера олади, машғулотларда баъзи пайтлари жамоадошларини ҳайдаб чиқаради ва машғулотлардан кейин ҳам ҳатто уларга босим ўтказади. Албатта, Златандек футболчиси бор жамоада бундайин ишларни ҳамма ҳам қилавермайди.
Майкни ҳозир катта сенаторлардан бири десак ҳам бўлади. У доимо жамоадошларига ишора қилади, маслаҳат беради ва йўналтиради. У ўйинчилар ўзларини хотиржам ҳис қилишларини хоҳлайди. Доннарумма эса бундай ишончни жамоадошларига ҳадя эта олмаган. Меньян ҳатто кундалик ҳаётда ҳам барчага намуна бўлиб хизмат қилади - унинг перфекционизми жамоани яхши ҳолатда ушлаб туради.
«Майк ҳар доим тоза қўлқоп ва мукаммал сайқалланган этиклар билан майдонга киради. Унинг шкафида аъло даражадаги тозаликка амал қилинади», - дейди дарвозабонлар мураббийи Дида. - Машғулотларда у ҳар доим бир машқ иккинчисидан қандай ҳолати билан устун эканлигини, у нима учун зарурлигини, нима учун айнан ҳозир бажарилаётганини ва мақсад нима эканлигини мураббийдан сўрашга уялмайди. Майк фақат сейвлари билан чекланмаган. У жонли деворнинг ўрнатилишини ўзи шахсан ишлаб чиқади. Меньян доимо мукаммалликка интилади ва буни ўзидан ва жамоадошларидан талаб қилишдан чарчамайди.
Француз посбонининг Доннаруммадан фарқлари кўп. Доннарумма ўз фаолиятини Мино Райоланинг илиқ бағрида, она клубининг ўта ишончли ва рақобат деярли бўлмаган муҳитида ўтказди. Шунингдек, у ҳар доим асосий таркиб ўйинчиси бўлган. Унинг ривожланиш учун қўшимча мотивация йўқ эди. Меньян эса умуман бошқача. У ҳақиқий рақобат муҳитида катта бўлди. Парижнинг чеккасидаги географик жиҳатдан анча абгор муҳитда тарбияланди. 17 ёшида у "ПСЖ"нинг асосий жамоасига киришга муваффақ бўлди. У ерда ҳеч қачон комфорт муҳит шаклланмаган ва футболчи рақобат муҳитида ишлашига тўғри келган. Унинг характерини Кавани ва Златан каби мастерлар бир неча бор синаб кўришган.
"Бир марта Златан ўз зарбаларини машқ қила бошлади. Тўп ёнимдан 400 км/соат тезликда учиб ўтди", - дейди Меньян. «Бундай зарбани ҳатто Буффон ҳам қайтаролмаган бўларди. У менга қаради ва "Сен дарвозабон эмас, ахлатсан", - деб айтди. Мен буни ўзимга нисбатан адолатсизлик деб ҳисобладим. Златан яна зарба берди, лекин мен бу сафар қайтардим ва дарҳол: "Сен ҳужумчи эмассан", - дедим. У менга ялт этиб қаради, лекин ҳеч нарса демади. Кийиниш хонасида у мени тўхтатиб, ўзимни тўғри тутганим ва характерим унга ёқишини айтди. Бу менга ишончни қайтариб олишимда муҳим эди", - дейди Меньян.
Французнинг устунлиги фақат мавҳум психологизмида намоён бўлмайди. Меньян Доннаруммани дарвозабонликнинг соф маҳоратида ҳам ортда қолдирди. Майкда камдан-кам учрайдиган реакция комбинациялари йўқ, лекин Жижининг камчиликлари жуда камдан-кам ҳолатда кўзга ташланади. У тўпга чиқишларда анча асабий ўйин кўрсатади, узоқдан зарбалар билан боғлиқ муаммолар ва тўпга ишончсиз реакциялар унда кўп учрайди. Истеъдод жиҳатидан Доннаруммадан паст бўлиши мумкин, лекин барқарорлик ва мувозанатли ўйин унинг фишкаси ҳисобланади.
Унинг саъй-ҳаракатлари билан миланликлар ўтган мавсумдагидан 10 та кам гол ўтказиб юборишди. Меньян ҳимоячиларни сифат жиҳатидан рағбатлантиради ва кўпроқ ишонч уйғотади - ҳеч бўлмаганда, у доимий равишда жарима майдончаси ташқарисидан қийин зарбаларни қайтара олади. "Унинг ўзига бўлган ишончини алоҳида эътироф этиш керак. У буни нафақат дарвозада, балки бутун жарима майдончасида ҳам намоён этади", - дейди "Милан"нинг собиқ дарвозабони Кристиан Аббиати. “Меньян жамоавий ўйинда иштирок этади ва ҳимоячилар билан мукаммал уйғунликда ҳаракат қилади. Мен эса унинг маҳоратидан ҳайратдаман. Рефлекслар, жуда тез реакциялар ва пластика уни доимо ғалаба қозонган ҳолатга келтирди.
Француз ажойиб статистик маълумотлар ва XG бўйича пешқадамлик қилмоқда. Рақамлар посбон қанчалик голга тўсқинлик қила олганини кўрсатади. Жароҳати туфайли у бир неча ўйинларни ўтказиб юборган бўлса ҳам, топ-лигаларда ўз ўрнига эга киперга айланди. Майк Меньян - дунёдаги энг муҳим ва нуфузли дарвозабонлардан бири. Ўтган мавсумда у "Лилль" билан "ПСЖ"ни тўхтатган бўлса, бу мавсумда "Милан" билан скудеттони қўлга киритди. Французлар уни терма жамоада Льорисга энг муносиб ўринбосар деб аташяпти. Агар у ўз клубларини чемпионга айлантиришда давом этса, терма жамоадаги ўзгаришлар янада тезроқ содир бўлади.