Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инсон фактори бўлмаган «Олтин бутса» яна ҳақиқий эгасини топди — Левандовскини бу сафар ҳам тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади

Баҳо:
+ | -

Европада «Олтин бутса» мавсумни Европанинг барча юқори дивизионлари бўйича тўпурар сифатида якунлаган ўйинчига берилади.

Биринчи марта 1967-68 йилги мавсумда француз футбол журнали L'Equipe томонидан тақдим этилган.

Лойиҳа L'Equipe томонидан ишлаб чиқилган бўлсада, «Олтин бутса» мукофотини топшириш масъулияти 1996-97 йилдан бери European Sports Media (ESM) - футболга оид нашрлар уюшмаси, шу жумладан Marca, La Gazzetta dello Sport кабилар зиммасига юкланади.

Левандовски кетма-кет иккинчи марта «Олтин бутса»ни қўлга киритди.

Бу йўлда унга қаршилик кўрсатган номлар орасида айрим кутилмаган футболчилар бор. Аксарият Европа лигаларида мавсумлар аллақачон якунланиб бўлди. Бу шуни англатадики, натижаларни, жумладан, голеадорларни сарҳисоб қилиш вақти келди. Роберт Левандовски 2021/22 йилги мавсум якунига кўра «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Нуфузли соврин учун йўлда Левани қувиб келаётган энг яхши ўн нафар футболчи мана шундай кўринишда рўйхатдан жой олган.

ESM 1996-97 йилларда «Олтин бутса» мукофотини топширишни ўз зиммасига олганидан бери тўпурарни аниқлашда баллар тизимидан фойдаланилади.

Қитъанинг кучли бешлик лигаларида урилган голлар икки баллга, 6 дан 21 гача бўлган лигаларда урилган голлар 1,5, қолган лигаларда эса бир коэффициентга кўпайтирилади.

Европанинг кучли беш лигаси: Ла Лига, Премьер-лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1. Шуниси эътиборга лойиқки, 1990-91 йилларда Кипр футбол ассоциацияси билан кимнинг ғолиб эканлиги борасидаги келишмовчиликдан кейин мукофот 1991-92 ва 1995-96 йиллар оралиғида берилмаган. Ўша мавсумда 34 та гол урган «Срвена Звезда» футболчиси Дарко Панчевга кейинроқ 2006 йилда «Олтин бутса» топширилди.

Лионель Месси «Олтин бутса» мукофотини энг кўп қўлга киритган футболчи ҳисобланади. «Барселона» афсонаси олти марта (2009-10, 2011-12, 2012-13, 2016-17, 2017-18, 2018-19) совринни қўлга киритган.

Мессининг азалий рақиби Криштиану Роналду ҳисобланиб, у «Реал Мадрид» (2010-11, 2013-14, 2014-15) ва «Манчестер Юнайтед» (2007-08)да ушбу совринга эга чиққан.

Левандовски кетма-кет иккинчи марта «Олтин бутса»ни қўлга киритди.

Бу йўлда унга қаршилик кўрсатган номлар орасида айрим кутилмаган футболчилар бор. Аксарият Европа лигаларида мавсумлар аллақачон якунланиб бўлди. Бу шуни англатадики, натижаларни, жумладан, голеадорларни сарҳисоб қилиш вақти келди. Роберт Левандовски 2021/22 йилги мавсум якунига кўра «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Нуфузли соврин учун бу йўлда Левани қувиб келаётган энг яхши ўн нафар футболчи мана шундай кўринишда рўйхатдан жой олган.

«Олтин бутса» учун курашда баллар қандай ҳисобланиши барчага қизиқ. Топ 5 лигаларда урилган гол икки очкога тенг. УЕФА коэффициентлар жадвалида эса статус бўйича 6-ўриндан 21-ўринга қадар бўлган чемпионатларда ҳар бир урилган гол учун 1,5 баллдан берилади. Бундан ташқари, ҳар бир гол учун фақат бир очко олиш ҳам мумкин.

•‎ Юқорида таъкидланганидек, Левандовски учун «Олтин бутса» унинг учун кетма-кет иккинчиси бўлди – 2020/21 йилги мавсумда польшалик 41 та гол (82 очко) билан ушбу совринни ўзиники қилган эди. Бунгача Роберт ҳеч қачон «Олтин бутса»ни қўлга киритмаган. Ундан ташқари яна 9 нафар футболчи икки мартадан ушбу индивидуал совринга эга чиққан. Улар орасида Лео Месси энг кўп «Олтин бутса»га эга (6), Криштиануда эса бу кўрсаткич 4тани ташкил этади.

Килиан Мбаппе Лига 1да 28 та гол ва 56 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Ёш француз ҳали «Олтин бутса»ни қўлга киритмаган бўлсада, унинг келажаги ҳали олдинда.

•‎ «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле 27 гол / 54 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Чиро 2019/20 йилги мавсумда «Олтин бутса»ни қўлга киритган. Энг қизиғи, италиялик футболчи Месси ва Левандовскининг бомбардимонлик даврларидан қўрқмай чиқиб, етакчиликни қўлга олганди.

•‎ «Црвена Звезда»нинг норвегиялик ҳужумчиси Охи Омойхуанфо кутилмаганда олтинчи ўринга кўтарилиб олди. 28 ёшли ҳужумчи «Мольде» сафида голларни рақиблари дарвозасига қалаштириб ташлади. 2022 йилнинг январида у Сербияга кўчиб ўтди ва гол уришни давом эттирди.

•‎ Кучли ўнликка сўнгги тургача Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари номи учун курашган Муҳаммад Салоҳ ва Сон Хён Минлар кирди. Сон «Норвич»га урилган голдан сўнг Салоҳ гол урдими деб шерикларидан сўради. Мисрлик гол урган эди ва натижада мукофот иккига бўлинди.

Киритилди: 22:07, 24.05.2022.
Ўқилди: 3054 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.